Келажак маркази қурилиши концепцияси тақдим этилди
2026-08-06 12:25:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба ўтказиладиган “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида ёшларга оид муҳим ташаббус ва лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.

Навбатдаги тадбирда Янги Наманган туманида барпо этилиши режалаштирилган “Келажак маркази” қурилиши концепцияси тақдим этилди.
Мазкур марказ бола ва ёшларнинг қобилиятини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда замонавий касб ва кўникмаларни эгаллаши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида таълим, спорт, санъат, ахборот технологиялари, хорижий тиллар ва касбга йўналтириш бўйича турли тўгараклар йўлга қўйилиши, шунингдек, замонавий инфратузилма ва рақамли ечимлар жорий этилиши режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



