Хориждаги меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказилди
2026-08-05 14:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида меҳнат мигрантларининг иш ва яшаш шароитлари, меҳнат ҳақи ҳамда уларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Кам маош эвазига оғир шароитларда меҳнат қилаётган юртдошларга Ватанга қайтиб, ўз юртида меҳнат фаолиятини давом эттириш таклиф қилинди. Улар учун кафолатли иш ўринлари яратилиши, шунингдек, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилиши таъкидланди.
Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, Ватанда иш бошлаш истагини билдирган фуқароларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






