“Мингтерак” маҳалласидаги лойиҳалар аҳоли талаби асосида қайта кўриб чиқилди
2026-08-03 16:20:00 / Янгиликлар
“Янги Ўзбекистон қиёфаси” дастури доирасида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида айрим масалалар етарлича пухта ишланмагани қайд этилди. Шу муносабат билан масъулларга камчиликларни бартараф этиш, лойиҳаларни аҳоли манфаатларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш ҳамда барча ишларни сифатли ва масъулият билан амалга ошириш юзасидан қатъий топшириқлар берилди. Тегишли ўринбосар огоҳлантирилди.
Дастур доирасида маҳаллада йўллар таъмирланиши, коммунал инфратузилма яхшиланиши ва ҳудуднинг обод қиёфасини таъминлаш ишлари белгиланган тартибда давом эттирилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




