Шахсий қабул давомида мурожаат ўрганилди
2026-08-04 17:00:00 / Янгиликлар
Туман ҳокими томонидан Бобораҳим Машраб маҳалласида фаолият юритаётган “Самсунг Интер Cитй Треде” оилавий корхонаси раҳбарининг шахсий қабул давомида билдирган мурожаати жойига чиқиб ўрганилди.

Мазкур омборхонада айни пайтда 25 турдаги уй-рўзғор буюмлари ва маиший техникалар мавжуд бўлиб, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда.
2023 йилдан буён фаолият юритаётган корхонада бугунги кунда 15 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланган. Корхона аҳолини зарур маиший техника ва уй-рўзғор буюмлари билан узлуксиз таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Шунингдек, корхона раҳбари томонидан фаолиятни кенгайтириш мақсадида қўшимча ер майдони ажратиш юзасидан билдирилган мурожаат ҳам ўрганилди. Мурожаат тегишли тартибда кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.





