Бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди
2026-07-31 20:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори Улуғбек Хусаинов Янги Наманган туманида бўлиб, ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ташриф доирасидаги дастлабки манзил Абу Райҳон Беруний маҳалласи бўлди. Бу ерда маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Жумладан, ички йўллар тартибга келтирилган, кўп қаватли уйларнинг ташқи қиёфаси янгиланган, яшил ҳудудлар ҳамда болалар ва спорт майдончалари барпо этилган.
Шунингдек, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация режалари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича маълумот лавҳалари ўрнатилган.
Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари маҳаллалар қиёфасини янада обод этиш ва аҳоли учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









