Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати аҳоли билан очиқ мулоқот қилди
2026-07-30 10:30:00 / Янгиликлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Хайрулло Ғаппоров Янги Наманган туманининг “Атанган гузар” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабул давомида аҳоли билан мулоқот қилиниб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Шунингдек, учрашувда жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларда дахлдорлик ҳиссини ошириш, маҳаллаларда ободлик ишларини янада фаоллаштириш ҳамда экологик тозалик ва атроф-муҳитни асраш масалалари муҳокама қилинди.
Кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди, айрим мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






