Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди
2026-07-28 11:10:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибига киритилган масалалар доирасида туман ҳокимининг 2026 йил биринчи ярим йиллигида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция дастурлари ҳамда коммунал инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, кадастр агентлиги, электр ва сув таъминоти ташкилотлари раҳбарларининг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти юзасидан ахборот ва ҳисоботлари кўриб чиқилди.
Сессияда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини йўналтириш, “Долзарб 90 кун” тадбирларини ташкил этиш, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини тақсимлаш, Кенгаш доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ер участкалари ва уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга оид қонунчиликка киритилган ўзгартишлар юзасидан ҳам масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул раҳбарларга вазифалар юклатилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









