2-сонли Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида битирув оқшоми бўлиб ўтди
2026-07-24 20:05:00 / Янгиликлар
2-сонли Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида тантанали битирув оқшоми ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, битирувчиларни муваффақиятли тамомлагани билан табриклади ҳамда уларга олдинда турган шарафли ва масъулиятли меҳнат фаолиятида улкан зафарлар ва омадлар тилади.

Маълумот учун, бу йилда техникумни ҳамширалик, фельдшерлик ва функционал диагностика йўналишлари бўйича жами 225 нафар талаба тамомлади. Уларнинг 60 нафари олий таълим муассасалари талабаси бўлишга муваффақ бўлди, қолганлари эса мустақил меҳнат фаолиятига йўлланма олди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









