Темир йўл атрофларида ободлик ишлари давом этмоқда
2026-07-25 09:00:00 / Янгиликлар
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ҳамда “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Янги Наманган туманида темир йўл атрофларини обод этиш ишлари режа асосида давом этмоқда.

Айни кунларда “Соҳил”, “Истиқбол” ва “Келажак тонги” маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи темир йўл ёқаларида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар чиқиндилардан тозаланиб, бегона ўт-ўланлар бартараф этилмоқда, дарахтларга агротехник ишлов берилмоқда ҳамда атроф муҳит тартибга келтирилмоқда.
Бу ишлар ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, темир йўл атрофларини янада озода ва кўркам қиёфага келтиришга хизмат қилмоқда.
Ободлик ҳар биримиздан бошланади. Келинг, туманимиз ободлиги ва озодалиги учун бу эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшайлик!
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








