“Соҳил” маҳалласида ободликка алоҳида эътибор қаратилмоқда
2026-07-24 08:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида давом этаётган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида “Соҳил” маҳалласида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Темир йўл атрофида чиқиндилар йиғиштирилиб, бегона ўт-ўланлар бартараф этилмоқда. Дарахтларга агротехник ишлов берилиб, ҳудудларни тартибга келтириш чоралари кўрилмоқда.
Маҳалла аҳли, ҳашарчилар ва масъуллар биргаликда меҳнат қилиб, атрофни янада озода ва кўркам қиёфага келтиришга ҳисса қўшмоқда.
Обод маҳалла — аҳиллик ва бирдамлик натижасидир. Келинг, бу хайрли ишларга барчамиз муносиб ҳисса қўшайлик!
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









