Ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-23 13:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими “Истиқбол” маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган долзарб ижтимоий, иқтисодий ва турмуш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар назоратга олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тўғридан-тўғри эшитиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда долзарб масалаларга амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






