Ёш дастурчининг “Ақлли мактаб” платформаси тақдимоти ўтказилди
2026-07-23 13:15:00 / Янгиликлар
Ҳар пайшанба ўтказиладиган “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида яшовчи ёш дастурчи Шерзод Мирзаевнинг “Ақлли мактаб” платформаси ва янги лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот давомида дастурчи ўз ишланмалари ва уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот берди. Айни пайтда ёш дастурчи туман ҳокимлигида ходимлар фаолиятини рақамлаштиришга қаратилган дастурий лойиҳа устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу каби ташаббуслар давлат хизматлари самарадорлигини ошириш ва рақамли бошқарувни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



