“Ёшлик” маҳалласида 198 та таянч устун ўрнатилиб, 5,8 км янги электр тармоғи тортилмоқда
2026-07-22 15:55:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимининг “Ёшлик” маҳалласига ташрифи давомида аҳоли томонидан электр таъминотини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва бандликни таъминлаш бўйича қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилган эди.

Бугунги кунда ушбу мурожаатлар асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, маҳалланинг “2-Исломобод” кўчасида 198 та таянч устун ўрнатилиб, 3 та трансформатор пункти ҳамда 5,8 километр янги электр тармоғи тортилмоқда.
Ушбу ишлар якунлангач, ҳудудда яшоачи 300 нафар аҳолининг электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






