Маҳаллада хонадонлар ҳолати ўрганилди
2026-07-22 08:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласида ободонлаштириш ва камбағалликни қисқартириш ишлари доирасида хонадонлар ҳолати ҳам ўрганилди.

Маҳаллада жами 12 та кўча, 1200 та хонадон ва 6555 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 229 нафар фуқаро ижтимоий реестрга киритилган.
Ўрганишлар давомида ҳар бир кўчадаги аҳоли хонадонлари бирма-бир кўздан кечирилиб, уйлар атрофининг озодалиги, саришталиги ва ободонлаштириш ишларига эътибор қаратилди.
Фуқаролар билан мулоқотлар давомида хонадонларни обод сақлаш, тозалик маданиятига амал қилиш ҳамда ҳудудни янада кўркамлаштиришда фаол иштирок этиш зарурлиги таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









