“Мингчинор” маҳалласида ички йўллар асфальтланмоқда
2026-07-21 12:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом этмоқда.

Лойиҳа асосида туманнинг "Мингчинор" маҳалласи учун 1,3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишларига йўналтирилди.
Айни пайтда маҳалланинг "Мироб" кўчасидаги 3,3 километр ички йўлда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси учун янада қулай шароит яратиш, транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва ҳудуд ободлигини таъминлашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






