“Саховат” маҳалласида ички йўллар асфальтланмоқда
2026-07-17 11:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Саховат” маҳалласи аҳолисининг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқмоқда. Ҳудуддаги 7,8 километр ички йўл асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилмоқда.

Айни вақтга қадар 2,5 километр йўл тўлиқ асфальтланиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди. Қолган қисмида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудда 7 та махсус техника ҳамда 10 нафар ишчи-ходим жалб этилган.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш, ички йўллар инфратузилмасини янада яхшилашга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









