Янги Наманган туманида янги кўприк қурилади
2026-07-18 09:35:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманида амалга оширилиши режалаштирилган кўприк қурилиши лойиҳаси билан жойига чиққан ҳолда танишди.

Лойиҳага кўра, Янги Наманган тумани ҳудудидан ўтган D-110 автомобиль йўли билан “Оромгоҳ” кўчалари кесишган чорраҳада Катта Наманган канали устига замонавий кўприк барпо этиш режалаштирилган бўлиб, унинг умумий қиймати 6 миллиард сўмни ташкил этади. Бу маблағ эвазига эни эни 16 метр, узунлиги 24 метр бўлган замонавий кўприк қурилади.
Мазкур ташаббус транспорт тирбандлигини камайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу ҳудуднинг транспорт ўтказувчанлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Тақдимот якунида вилоят ҳокими мутасаддиларга лойиҳани такомиллаштириш, кўприкнинг икки томонидаги йўлларни ҳам таъмирлаш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





