Янги Наманган туманида СЭС бўлими учун янги бино қурилмоқда
2026-07-10 18:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими учун янги маъмурий бино қурилиши давом этмоқда.

Туман ҳокими қурилиш майдонида бўлиб, объектдаги ишлар сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилди.
Режага кўра, маъмурий бино жорий йил якунига қадар тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилади. Янги иншоотнинг ишга туширилиши бўлимнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаб, аҳоли саломатлигини таъминлашга қаратилган хизматлар сифатини оширади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






