Декоратив балиқларга меҳр даромад манбаига айланди
2026-07-10 17:50:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида яшовчи тадбиркор Акмалхон Ниязов декоратив балиқлар парвариши билан шуғулланади.

Бугунги кунда унинг хонадонида 60 турдан ортиқ декоратив балиқлар бор. Уларнинг умумий сони 60 мингдан зиёд. Сув жонзотзари орасида ноёб ва қимматбаҳо турлар ҳам мавжуд.
Тадбиркор аҳолига декоратив балиқлар парвариши ва аквариумларга оид хизматларни ҳам кўрсатмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









