Ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
2026-07-08 18:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимлар ҳамда патронаж ҳамширалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда соҳадаги мавжуд ҳолат ва хизматлар самарадорлиги таҳлил қилиниб, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, муомала маданияти, ишдаги сусткашлик ва лоқайдлик ҳолатлари танқидий муҳокама этилди.
Шунингдек, хизмат сифатини ошириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, беморлар, айниқса даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож фуқаролар билан алоҳида ёндашув асосида ишлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мулоқотда ходимлар ўртасида коррупция ва таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, хизмат вазифаларини ҳалоллик ва масъулият билан бажариш зарурлиги таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









