“Мингтерак” маҳалласида амалий ишлар бошланди
2026-07-08 11:25:00 / Янгиликлар
“Янги Ўзбекистон қиёфаси” дастури доирасида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида аҳоли учун янада қулай шароит яратиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган

Дастурга мувофиқ, маҳаллада йўллар таъмирланиб, коммунал тизим билан боғлиқ муаммоли масалалар бартараф этилади. Ҳудуд обод ва кўркам қиёфага келтирилади.
Шунингдек, янги тадбиркорлик лойиҳалари йўлга қўйилиб, иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирда
пиёдалар йўлакчаси қуриш жараёни бошланди.
Мазкур дастур маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудни барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






