“Zam Zam” корхонаси 30 нафар аҳолини иш билан таъминлаяпти
2026-07-07 13:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Ахсикент” маҳалласида жойлашган “Zam Zam” корхонаси фаолиятини йўлга қўйганига 5 йилдан ошди. Дастлаб 10 киши билан иш бошлаган корхона раҳбари Толиб Нишонов бугунги кунга келиб 30 нафар аҳолини иш билан таъминламоқда.

Бу ерда эркаклар ва болалар учун мавсумий кийимлар ҳамда костюм шим ишлаб чиқарилмоқда. Ойига 3000 донагача тайёр маҳсулот ички бозорга етказиляпти.
Тадбиркор эндиликда фаолиятини янада кенгайтириб, ишлаб чиқариш кўламини оширмоқчи ҳамда янги иш ўринлари яратиш ҳаракатида.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









