Муҳтож оилалар уйлари таъмирланмоқда
2026-07-06 15:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу доирада тумандаги 25 та муҳтож оиланинг уйлари таъмирланди.

Хонадонларнинг том ва деворлари янгиланиб, иссиқликлик яхши сақлайдиган замонавий эшик ва деразалар ўрнатилди. Жумладан, “Ишонч” маҳалласида яшовчи оилалардан бирига ҳам амалий ёрдам кўрсатилиб, уйи таъмирлаб берилди, яшаш шароитлари яхшиланди.
Бу каби ишлар эҳтиёжманд оилаларнинг кундалик турмушини енгиллаштириш, улар учун янада қулай ва муносиб яшаш шароитини яратишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






