Фермер хўжалиги оила даромадига хизмат қилмоқда
2026-07-06 11:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мустақилликнинг беш йиллиги” маҳалласида яшовчи Жамолхон Насриддинов фермер хўжалиги ташкил этиб, оила аъзоларининг бандлигини таъминламоқда.

Айни пайтда хўжаликда 100 бошга яқин чорва ва 20 га яқин парранда парваришланмоқда. Шунингдек, томорқада лимонария ташкил қилинган бўлиб, унда лимон кўчатлари ва турли рўзғорбоп экинлар етиштирилмоқда.
Меҳнат ва изланиш орқали йўлга қўйилган мазкур хўжалик бугунги кунда оиланинг асосий даромад манбаига айланган. Энг муҳими, томорқадан унумли фойдаланиш ҳисобига оила эҳтиёжлари таъминланиб, яхшигина даромад ҳам олинмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









