Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
2026-07-04 12:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Ушбу қабул 2-сонли Абу Али Ибн Сино номли жамоат саломатлиги техникумида ташкил этилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий нафақалар, бандлик, соғлиқни тиклаш ва уй-жой масалаларига доир 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.
Туман ҳокими ҳар бир мурожаатни ўрганиб чиқиб, муаммоларни қонуний ва тезкор ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






