“1 ой – 4 маҳалла” тажриба лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
2026-07-02 14:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг Бунёдкор маҳалласида ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “1 ой – 4 маҳалла” тажриба лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда лойиҳани маҳаллаларда ягона тартиб асосида жорий этиш, вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда мониторинг ва баҳолаш механизмларини амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, лойиҳа ёшларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш, манзилли ёндашувни кучайтириш ҳамда уларнинг қизиқиши ва салоҳияти асосида тизимли ишларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






