Ёшлар учун яратилган имкониятлар таътилни мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда
2026-07-02 12:15:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида мактабда амалга оширилаётган ишлар ҳамда турли йўналишларда фаолият юритаётган тўгараклар ва ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Мазкур мактабда ҳар бир ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил тўгарак ва машғулотлар йўлга қўйилган. Шу боис таълим ва спорт соҳаларида турли танлов ҳамда мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришган ўқувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда.
Бундай ютуқлар мактабда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар самараси эканлиги таъкидланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






