Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилди
2026-07-01 10:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими аҳолидан келиб тушган мурожаатни жойида ўрганди. Мулоқот давомида “Янги замин”, “Тинчлик” ва “Ёшлик” маҳаллаларини боғловчи йўлни таъмирлаш масаласи кўтарилди. Мазкур йўлда манзилли дастур асосида таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган бўлди.

Шунингдек, чиқиндиларни тўплаш ва бартараф этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мазкур масалалар юзасидан тегишли чоралар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






