Янги Наманган туманида ФВБ инфратузилмасини яхшилаш чоралари белгиланди
2026-06-29 10:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги Фавқулодда вазиятлар бўлимида хизмат фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ташриф давомида бинолар, хизмат хоналари, махсус техника ва моддий-техник таъминот ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, ходимлар учун яратилган маиший шароитлар ва хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган имкониятлар билан танишилди.
Ўрганишлар якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бинони таъмирлаш ҳамда бўлим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









