Ёшлар оқшоми 20 мингдан ортиқ кишини бир майдонга жамлади
2026-06-28 22:25:00 / Янгиликлар

Афсоналар водийси тематик боғида ўтказилган тадбирда Янги Наманган туманининг турли соҳаларда фаол, ташаббускор ва намунали бўлган 24 нафар ёшлари тантанали равишда тақдирланди. Уларнинг ютуқлари ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилди.
Кечанинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири эстрадамизнинг севимли хонандаси Озода Нурсаидова иштирокидаги гала-консерт бўлди. Хонанданинг машҳур тароналари янграганида ёшлар қўшиқларга жўр бўлиб, майдонни кўтаринки кайфият ва олқишлар эгаллади.
Шунингдек, миллионлаб муҳлислар меҳрини қозонган “мусиc.болалар” жамоаси ҳам жонли ижролари билан тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Жўшқин мусиқа, самимий муҳит, ёрқин чиқишлар ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлган ёшлар оқшоми 20 мингдан ортиқ санъат севарларни бир жойга жамлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









