Медиа вакиллари байрам муносабати билан қутланди
2026-06-28 11:35:00 / Матбуот анжуманлари
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Янги Наманган тумани ҳокими “Наммакон” мажмуасида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар билан учрашув ўтказди.

Самимий мулоқот ва байрам дастурхони атрофида медиа соҳаси фидойиларига эҳтиром кўрсатилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашиб, учрашувга янада файз бағишлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








