“Келажак тонги”да инфратузилма масалалари кўриб чиқилди
2026-06-26 11:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими “Келажак тонги” маҳалласида инфратузилма ва аҳоли турмуш шароитларини ўрганди.

Ташриф давомида маҳалланинг “Обод” кўчасидаги мавжуд муаммолар, жумладан, йўллар ҳолати, коммуникация тармоқлари ва умумий ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
Йўлларни таъмирлаш ишларини “Ташаббусли бюджет” орқали, аҳоли билан биргаликда амалга ошириш мумкинлиги тушунтирилди.
Масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, мавжуд камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









