Муҳтож оилалар уйлари таъмирланмоқда
2026-06-24 15:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Ўрганишлар натижасида 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси йўқ оилаларга ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
Унга кўра тумандаги 25 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойлари таъмирланди. Хонадонларнинг том ва деворлари янгиланиб, иссиқликни сақлаш имконияти яхшиланди. Шунингдек, замонавий ва энергия тежамкор дераза ҳамда эшиклар ўрнатилди.
Мазкур ишлар оилаларнинг турмуш шароитини яхшилаш, улар учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қилади, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





