Ёшлар етакчилари билан мулоқот ўтказилди
2026-06-18 14:45:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида маҳаллаларда фаолият юритаётган Ёшлар етакчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жойларда мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ечимини кутаётган масалалар ҳамда фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тингланди.
Мулоқот якунида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






