Билим ва маҳорат соҳиблари рағбатлантирилди
2026-06-18 12:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ҳар пайшанба – “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касблар танлови ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, танлов ва мусобақаларда юқори натижаларга эришган ёшларни самимий қутлади. Совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Туман раҳбари ёшларнинг билим ва иқтидорини юксак баҳолаб, уларга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги зафарлар ва омад тилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






