Бир байроқ, бир жамоа, бир мақсад!
2026-06-18 07:55:00 / Янгиликлар
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви муносабати билан Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида катта экранлар орқали жонли трансляция ташкил этилди.

Янги Наманган туманидаги Наманган давлат техника университетида ҳам юзлаб футболсеварлар жам бўлиб, миллий жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Қўлларда байроқлар, дилларда эса ғалабага бўлган ишонч мужассам.
Футболнинг халқни бирлаштирувчи куч экани вилоятнинг барча ҳудудларида, жумладан, Янги Наманган туманидаги мухлислар иштирокида яна бир бор намоён бўлмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








