Янги Наманган тумани ҳожилари юртга қайтишди
2026-06-12 21:45:00 / Янгиликлар
“Ҳаж-2026” дастури доирасида Янги Наманган туманидан муқаддас ҳаж зиёратига йўл олган 86 нафар юртдошимиз сафарни муваффақиятли адо этиб, Ватанга қайтиб келишди.

Ҳожиларимиз ислом динининг муҳим фарзларидан бири бўлган ҳаж амалларини бажариб, юртга ёруғ юз ва кўтаринки кайфият билан қайтдилар. Уларни “Диёр” мажмуасида қариндош-уруғлари, яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари самимий кутиб олди.
Муборак сафардан қайтган ҳожиларнинг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз равнақи учун қилган дуолари қабул бўлсин.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









