Янги Наманган туманида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
2026-06-11 18:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла масъуллари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда туманни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, келгуси даврдаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида ижро ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Масъулларга белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









