Маҳалла хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар кўздан кечирилди
2026-06-08 11:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу доирада “Бунёдкор” маҳалласидаги ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти ва унда яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Масканнинг иш фаолияти, маҳаллада хавфсизликни таъминлаш ва профилактика ишларини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими аҳоли хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш ва ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти самарадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






