Брифинг
2026-06-01 10:10:00 / Матбуот анжуманлари

ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон қарорига мувофиқ, Янги Наманган туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2026 йил учун дастлабки манзилли рўйхати асосида туман миқёсида жами 42 та ички кўчалар киритилган бўлиб ушбу ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бойича 4 400 000 млн сўм ажратилиб, 2026 йил учун дастлабки манзилли рўйхати шакиллантирилган бўлиб ушбу дастур асосида туман бўйича жами 47 120 метр, шундан 30 570 метр асфальт қопламали йўлни қисман таъмирлаш ҳамда 16 550 метр тупроқ йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган. Ушбу режага асосан тумандаги “Оромгоҳ” МФЙ, Афросиёб кўчалари 1 400 метр, “Беруний” МФЙ, Саноат кўчаси 1 050 метр, И.Каримов кўчаси 2 500 метр, Ж.Мангуберди кўчаси 1 100 метр, “Мингчинор” МФЙ, Оромгоҳ кўчаси 1 740 метр, Европа қабристон йўли 30 метр, “Гўзал” МФЙ, Ж.Мангуберди кўчаси 1 200 метр, “Фурқат” МФЙ, Дўстлик ўтиш кўчалари 1 500.0 метр жорий та`мирлаш яни (ямишни) аспҳалт қилиш режалаштирилган. Тумандаги “Саховат” МФЙ, Мустақиллик 10 йиллиги кўчаси 1 500.0 метр қисмини шағаллаштириш ишкари режалаштирилган дастлабки дастур асосида юқорида кўрсатиб ўтилган кўчалар таъмирланади.




