Янги Наманган тумани Кенгашининг 22-сессияси бўлиб ўтди
2026-06-01 10:50:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, инвестиция ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026 йил биринчи чорагида маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлар, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









