Жажжилар учун байрам тадбири ташкил этилди
2026-06-01 12:25:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги 73-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида болажонлар ўзаро спорт мусобақаларида беллашиб, ўз чаққонлиги ва фаоллигини намоён этдилар. Шунингдек, жажжилар томонидан рақс ва қўшиқлар ижро этилди.
Тадбир якунида барча болажонларга совғалар улашилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









