Намангандаги умумтаълим мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
2026-05-25 12:20:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил – қизларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, тантананинг барча иштирокчиларини, устоз-муаллимлар, ота-оналар, ўқувчи-ёшларни муборакбод этиб, мазкур мактабни тамомлаётган120 нафар битирувчига омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.
Йил давомида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиган битирувчи ёшлар рағбатлантирилиб, иқтидорли ўқувчиларнинг ота - оналари "Энг фаол ота", "Жонкуяр она", "Масъулиятли ота - она" каби номинациялар бўйича тақдирланди.
Тадбир давомида вилоят ҳокими битирувчилар билан суҳбатлашиб, келгуси мақсад ва режалари билан қизиқди, эл-юрт хизмати учун муносиб кадрлар бўлиб етишишга чорлади.
Таъкидлаш жоизки, 2025 – 2026 ўқув йилида Наманган вилоятида умумтаълим мактабларининг 11-синфини 39981 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда. Вилоятдаги битирувчилар орасидан 725 нафар ўқувчи олтин, 150 нафар ёшлар эса кумуш медал соҳибига айланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









