Янги Наманганда “Ёшлар куни” тадбирлари ўтказилди
2026-05-21 10:35:00 / Янгиликлар
Юртимизда ҳар пайшанба кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” доирасида Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласида жойлашган 87-мактабда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида туман ҳокими дарс жараёнларини кузатиб, ўқувчиларнинг билим ва маҳоратини баҳолади. “Ёшлар куни” доирасида ўқувчилар томонидан ватанпарварлик руҳидаги чиқишлар намойиш этилди, шунингдек, ёшларнинг қўл меҳнати ва ижодий ишларидан иборат ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил қилинди.
Бундан ташқари, спорт мусобақалари, расм чизиш танловлари ҳамда миллий таомлар тайёрлаш бўйича беллашувлар ўтказилиб, ёшларнинг иқтидори ва фаоллиги намоён этилди.
Тадбир ёшларда жамоавийлик, миллий қадриятларга ҳурмат ва фаол ҳаётий позицияни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









