Ёшлар мурожаатлари тингланди ва амалий ёрдам кўрсатилди
2026-05-21 15:55:00 / Янгиликлар
“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Янги Наманган тумани ҳокими йигит-қизлар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Учрашув давомида ёшлар томонидан таълим, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар жойида ҳал қилиниб, ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Таъкидланганидек, бундай очиқ мулоқотлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш ва ташаббусларини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









