“Ишонч”да бир хонадонда 100 дан ортиқ чорва парвариш қилинмоқда
2026-05-19 16:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Ишонч” маҳалласида меҳнаткаш аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик орқали рўзғорини обод қилмоқда. Айниқса, хонадонларда чорва парваришига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.

Шу маҳаллада яшовчи Қутбиддин Икрамов хонадонида деҳқончилик билан бирга чорвачилик ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда унинг хўжалигида 30 дан ортиқ қора мол, 70 тага яқин қўй ва 60 дан зиёд парранда парвариш қилинмоқда.
Меҳнат ва ҳаракат орқали оила даромадини ошираётган бундай хонадонлар маҳаллада бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда. Чорвачиликдан келаётган даромад эса рўзғор баракасига хизмат қиляпти.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





