Томорқаси кичик, нияти катта хонадонлар
2026-05-19 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Ишонч” маҳалласида аҳоли томорқадан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда. Маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланаётган хонадонлар сони ортиб бормоқда.

Зойир Пирмуҳаммедов ўз томорқасида бодринг ва помидор етиштириб, йил давомида уч мартагача ҳосил олмоқда. Айни пайтда бодрингдан бир мавсумда 4-5 тоннагача ҳосил олинмоқда. Бу эса оила даромадини оширишга хизмат қиляпти.
Бу борада Исроил Нишонов ҳам катта тажрибага эга, у 4 сотих ердан самарали фойдаланиб, бир мавсумда 5 тоннагача ҳосил олади. Унинг айтишича, ерга меҳр билан қаралса, ҳосил ҳам баракали бўлади.
Маҳаллада меҳнат қилаётган бундай хонадонлар бошқаларга ҳам ўрнак бўлмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





