Мактабларда хавфсиз муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-18 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида мактаб директорлари ва битирувчи синф раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими ва ички ишлар бўлими бошлиғи иштирок этиб, педагоглар билан бу борадаги муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашдилар. Айниқса, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида масъулларга таълим муассасаларида назоратни кучайтириш, битирувчилар иштирокидаги тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




