“Шербулоқ”да замонавий маъмурий бино ва гузар очилди
2026-05-16 12:15:00 / Янгиликлар

Тадбирда Наманган вилояти “Нуронийлар” жамғармаси вилоят бўлими раиси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, Янги Наманган тумани ҳокими Адҳамжон Карабаев ҳамда фахрийлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Қайд этилганидек, ушбу иншоотлар аҳолига янада сифатли ва қулай хизмат кўрсатиш, маҳаллада ижтимоий муҳитни яхшилаш ҳамда фуқаролар учун замонавий шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.
Янги маъмурий бинода аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ва маҳалла фаолиятини самарали ташкил этиш учун барча қулайликлар яратилган.
Шунингдек, нуронийлар гузарида кексаларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ва учрашувлар ўтказиши учун замонавий шароитлар муҳайё этилган.
Тадбир сўнгида нуронийлар ва маҳалла аҳли яратилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









