Янги Наманганда яна бир оилавий корхона фаолияти бошланди
2026-05-15 13:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида яна бир оилавий тадбиркорлик лойиҳаси фаолият бошлади. Туманнинг “Мингчинор” маҳалласида яшовчи тадбиркор Муҳиддин Аъзамов томонидан кандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш цехи ташкил этилди.

Ҳозирда корхонада 10 нафар маҳалла ёшлари ва хотин-қизлари доимий иш билан таъминланган. Бу ерда кунига қарийб 100 килограмм турли ширинлик ва кандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бозорларга етказиб берилмоқда.
Тадбиркор келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, янги турдаги маҳсулотларни тайёрлаш ҳамда ўз брендини яратиш ҳаракатида.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





